Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ҳурматли «Ravnaq-bank» АЖ акциядорлари!

Yangilangan sana:  21 May 2021, 16:16

«Ravnaq-bank» Акциядорлик жамияти (почта манзили 100021, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шахри, Шайхонтохур тумани, Фуркат кўчаси 2, e-mail info@ravnaqbank.uz, веб-сайт http://www.ravnaqbank.uz), банк Кузатув Кенгашининиг қарорига асосан 2021 йил 14 июнда банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши белгиланганлигини маълум қилади.

 

Акциядорлар умумий йиғилишининг қуйидаги кун тартиби тасдиқланди:

1. «Ravnaq-bank» АЖ йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида.

2. Банк Кузатув Кенгаши раисининг Банк Кузатув Кенгашининиг 2020 йилдаги фаолияти якунлари тўғрисидаги хисоботини кўриб чиқиш. Банк Кузатув Кенгашининг 2020 йилдаги қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.

3. «Ravnaq-bank» АЖ Бошқаруви раисининг банкнинг 2020 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якунлари тўғрисидаги хисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

4. Банкнинг 2020 йил учун йиллик хисоботини, бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

5. «PKF MAK ALYANS» аудиторлик компаниясининг банкнинг 2020 йил учун молиявий ҳисоботлари хаққонийлиги бўйича хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.

6. Тафтиш комиссиясининг банкнинг 2020 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

7. Банкнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида.

8. Банк Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.

9. Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.

10. Банк Бошқаруви раисини сайлаш тўғрисида.

11. Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.

12. Банкнинг 2021 йил учун ташқи аудиторини тасдиқлаш тўғрисида.

13. Ички меъёрий хужжатларни янги тахрирда тасдиқлаш тўғрисида.

14. Банк хисобрақамларидаги умидсиз активларни хисобдан чиқариш тўғрисида.

 

«Ravnaq-bank» АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши Тошкент шахри, Фуркат кўчаси, 2 уйда соат 10:00 да бўлиб ўтади. Акциядорларни умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш соат 09.30 дан 10.00 гача амалга оширилади.

Банк акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар рўйхати 2021 йил 20 май операцион куни якунига кўра шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади. Банк акциядорлари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар рўйхати 2021 йил 08 июнь холатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Йиғилишда шахсан иштирок этишингизни ёки ўз вакилингизни нотариал тасдиқланган ишончнома билан қатнашишларини таъминлашингизни сўраймиз. Акциядорлар умумий йиғилиши материаллари билан қуйидаги манзилда танишиш мумкин: Тошкент шахри, Фуркат кўчаси, 2, «Ravnaq-bank» АЖ, тел.71 202-01-02.

 

Ҳурмат билан,

Банк Кузатув Кенгаши ва Бошқаруви

So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

Valyutalar kurslari

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
MB kursi
11203.13
11604.20
13461.68
183.91
11787.81
80.73
Sotib olish
11230
11300
11500
120
10200
50
Sotish
11260
11950
14200
184
12500
110
 
-9.84
-18.04
19.57
0.29
8.24
-0.44
MB kursi - 01.12.2022 dan ma’lumotlar
Sotib olish/Sotish - 01.12.2022 11:00 dan ma’lumotlar
Sotish
Sotib olish
MB kursi

Ravnaq-mobile

Yuridik shaxslar va xususiy tadbirkorlar uchun mobil ilova.
Saytimizga hush kelibsiz
ID.uz orqali
Foydalanuvchi bo'lib kirish
Agar siz ushbu xizmatlarning birida ro'yxatdan o'tgan bo'lsangiz, saytga kirishingiz mumkin:

Инструкция по авторизации через ESI.uz
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech