«Ravnaq-bank» Акциядорлик жамияти (почта манзили 100021, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шахри, Шайхонтохур тумани, Фуркат кўчаси 2, e-mail info@ravnaqbank.uz, веб-сайт http://www.ravnaqbank.uz), банк Кузатув Кенгашининиг қарорига асосан 2023 йил 30 августда банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши белгиланганлигини маълум қилади.
Акциядорлар умумий йиғилишининг қуйидаги кун тартиби тасдиқланди:
1. «Ravnaq-bank» АЖ йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
2. «Ravnaq-bank» АЖнинг эълон қилинган акцияларининг энг кўп сонини белгилаш тўғрисида.
3. Банк номини ўзгартириш тўғрисида.
4. Банкнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш тўғрисида.
5. Банкнинг Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги низомини тасдиқлаш тўғрисида.
6. Банк Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомини тасдиқлаш тўғрисида.
7. Банк Бошқаруви тўғрисидаги низомини тасдиқлаш тўғрисида.
8. Банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
«Ravnaq-bank» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Тошкент шахри, Фуркат кўчаси, 2 уйда, соат 10:00 да бўлиб ўтади. Акциядорларни умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш соат 09.30 дан 10.00 гача амалга оширилади.
Банк акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар рўйхати 2023 йил 28 июль операцион куни якунига кўра шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади. Банк акциядорлари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар рўйхати 2023 йил 24 август холатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.
Йиғилишда шахсан иштирок этишингизни ёки ўз вакилингизни нотариал тасдиқланган ишончнома билан қатнашишларини таъминлашингизни сўраймиз. Акциядорлар умумий йиғилиши материаллари билан қуйидаги манзилда танишиш мумкин: Тошкент шахри, Фуркат кўчаси, 2, «Ravnaq-bank» АЖ, тел.71 202-01-02.
Ҳурмат билан,
Банк Кузатув Кенгаши ва Бошқаруви